Сиз Олимпиадага қайси боксчиларимиз боришини хоҳлардингиз ва нима учун? (Мухлислар фикри)
Маълумки, ҳаваскор бокс мамлакатимизда оммавийлиги жиҳатидан футбол билан бир қаторда эътироф этилади. Сўнги вақтларда эса миллионлар ўйинини ҳам ортда қолдирмоқда деб бемалол айта оламиз. Чунки чармқўлқоп усталаримиз бутун жаҳонни забт этишмоқда. Натижалар ажойиб... Шундай экан, халқимизнинг уларга нисбатан ишончи юқори. Қолаверса, улар бизни улкан ютуқларга ўргатиб ҳам қўйишди. Бунга, Рио Олимпиадаси, Осиё чемпионати, сўнги жаҳон чемпионатларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Ҳар жабҳада мамлакатимиз спортида намуна бўлиб келаётган боксчиларимизни олдинда тўрт йилликнинг энг муҳим турнири Токио Олимпиадаси кутиб турибди. Ўзбек бокси шунчалик иқтидорларга бой, вазн тоифаларида жиддий рақобат мавжудки, Токио йўлидаги турнирларга, умуман олганда ушбу Олимпиадага танлов борасида мураббийларнинг боши қотаётганлиги аниқ.
Биз ижтимоий тармоқлар орқали хақиқий бокс ихлосмандларидан ўзига хос сўровнома ўтказиб, уларга “Сиз Олимпиадага қайси таркиб боришини хоҳлардингиз ва нима учун?” деган савол билан мурожаат қилдик.
Қуйида уларнинг фикр ва мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз...
Албатта, бу шунчаки фикрлар холос... Аслида, таркибга кимлар кириши, қай боксчилар бу турнирга боришга лойиқ ва улар натижа кўрсата олишга қодир эканликларини Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари барчадан яхши билишса керак. Қолаверса, натижаларга ҳам улар жавобгар саналади. Шу нуқтаи назардан уларнинг тўғри танлов қабул қилишларига ишончимиз комил!
Демак, мухлисларнинг танловига эътибор қаратамиз:
Қуанишбек Сейдалиев (Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани) - энергетик
- 52 кг Шаҳобиддин Зойиров.
- 57 кг Миразиз Мирзаҳалилов.
- 63 кг Элнур Aбдураимов ёки Иқболбожон Ҳолдоров. Бу вазнда иккаласига рақобатчи йўқ. Бироқ Иқбол вазн ташлаши керак бўлади. Буни амалга оширганда ҳам спорт формасини ушлаб туриши лозим. Менимча Элнур боради.
- 69 кг Бобоусмон Батуров бориши керак. Шаҳрамни проф боксда қиладиган ишлари талайгина... Ғиёсов қайтса камида 1 йил вақтини йўқотади.
- 75 кг Улугбек Ҳақбердиев сўнги Ўзбекистон чемпионатида бошқалардан бир бош устун кўринди. Гарчи, бронза олган бўлса ҳам уни Фанат Қаҳрамонов ва Одил Арслоновдан устун деб ҳисоблайман. Исроил эса профессионалда ажойиб натижалар кўрсатади.
- 81 кг Дилшод Рўзметов.
- 91 кг Мадияр Сайидраҳимов. Унга ҳам имкон берадиган пайт келди. Санжар Турсунов охирги вақтларда ишончни у қадар оқламаяпти. Бўй борасида ҳам бироз имконияти пастроқ.
+91 кг Баҳодир Жалолов.
Бектемир, Исроил ва Шаҳрамлар яна ҳаваскор боксга қайтмаса яхши бўларди. Сабаби, профда яҳши натижалар қайд этишмоқда. Ҳаваскорга қайтса ортга ташланган қадам бўлади. Албатта, бу менинг шаҳсий фикрим.
Мираббос Мирзаҳалилов( Фарғона вилояти, Қува шаҳри) – ўқитувчи
Саралаш турнирига борадиганлар 99 % аниқ бўлиб улгурган назаримда... Фақатгина икки вазнни аниқлаб олиш зарур бўлади холос. Булар -63 ва -69 кг. -63 кгда Холдоров, Норалиев ва Aбдураимовлар орасидан танлаб олинади. – 69 да эса, Батуров ва Ғиёсов ўртасида спаринг ўтказилиб муносибини олиб бориш керак деб ўйлайман.
Мени тахминим бўйича
- 52 Шаҳобиддин Зоиров
- 57 Миразизбек Мирзаҳалилов
- 63 Иқболжон Холдоров
- 69 Бобоусмон Батуров
- 75 Дилшод Рўзметов
- 81 Бектемир Мелиқўзийев
- 91 Санжар Турсунов
+91 Баҳодир Жалолов
Биринчи турнирида натижа кўрсата олмаган тақдирда кейин бошқаларни ҳам олиб борса бўлади.
Абу Бакр Толибжонов (Андижон) – қассоб
- 52кг - Шаҳобиддин Зоиров
- 57кг - Миразиз Мирзаҳалилов
- 63кг - Иқбол Холдоров
- 69кг - Шаҳрам Ғиясов
- 75кг - Исроил Мадримов
- 81кг - Бектемир Мелиқўзиев
- 91кг - Санжар Турсунов
+91кг - Баҳодир Жалолов
Алишер Маъмуров ( Андижон вил. Олтинкўл тумани) – шифокор
Шаҳобиддин Зоиров (- 52 кг), Миразиз Мирзаҳалилов (- 57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг)лар нафақат Олимпиадага боришга хақли, балки айнан шу вазнлардан медаль кутишимиз мумкин деб ўйлайман.
- 63 кг да Иқболжон Холдоровга Элнур Абдураимов жиддий рақобат қила олади. Лекин Иқболжонни бўй узунлиги, оёқда яхши ишлай олиши, жанг давомида ўзига ўзи мотивация бера олиши ва Абдураимовдан қолишмайдиган техникага эга эканлиги унинг устунлик тарафи деб ўйлайман.
- 69 кг ва -75 кг очиғи ушбу икки вазнда Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовлардан кейин бироз пасайиш юзага келгандек туюляпти. Шу икки вазн тоифасидаги бошқа боксчиларга хурмат сақлаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, Олимпиадада айнан шу вазнларда медаллардан қуруқ қоламиз деб қўрқаман (шахсий фикрим).
- 81 кг Рўзметов жаҳон чемпионатида қандай қатнашганини кўрдик ва бу унинг учун жудда катта тажриба бўлди деб ўйлайман. Ишонаманки Олимпиадада хам мухлислар ишончини оқлай олади.
-91 кг да Турсунов худди Жалолов сингари барча мусобақаларда ушбу вазн тоифасини фақат ўзига тегишли қилиб олаётгандай эди, лекин сўнги Ўзбекистон чемпионати -91 кг да бошқа боксчилар хам асосий таркиб учун кураша олшини кўрдик.(барчаси шахсий фикрим албатта)
Жалол Аҳмедов (Жиззах, Фориш) – талаба
- 52 кг Шаҳобиддин Зоиров Шаҳобиддин: Жаҳон чемпионатида ажойиб қатнашди. Энди охирига қадар Олимпиадага ҳам бориши керак.
- 57 кг Миразиз Мирзаҳалилов : Осиё ўйинлари, Осиё чемпиони ҳамда Жаҳон чемпиони Олимпиадага бормаса мантиқсизлик бўлади...
- 63 кг Иқбол Холдоров: Элнур ёмон боксчи эмас. Лекин Иқбол каби ҳам эмас. Агар, вазн ташлашни уддалай олса Холдоровнинг имконияти юқори.
- 69 кг Бобоусмон Батуров: Энг баҳсли ҳолат. Шахрам қайтиши деярли аниқ дейишмоқда, лекин зинадан чиқиб юқорига кетатётган профессионал боксдан яна қайтиш... Услуб бошқа, қўлқоплар қалинлиги ўзгача ва ҳаваскор нисбатан тезкор. Осиё ўйинлари чемпиони, Осиё чемпиони Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби ( бу натижа оддий эмас ахир) менимча Бобоусмон ҳақли назаримда.
- 75 кг Одил Арслонов: Энг оғриқли вазн. Исроил қайтиш эҳтимоли бор деган миш-мишлар тарқалмоқда. У профессионал учун айни мос. Фанатга ҳурмат сақлаган ҳолда бу йили Одилжон Aрслоновга имкон бериб кўриш керак.
- 81 кг Дилшод Рўзметов: Жаҳон чемпионатида Дилшод ўзини юқори даражада кўрсата олди. Анча номдор боксчиларни мағлуб этди. Менимча у тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирига боришга ҳақли.
- 91 кг Мадияр Сайидраҳимов: Aнчадан бери вақтини кутаётган Мадияр Саидраҳимов ва Ўзбекистон чемпиони Жамшид Aбдуллаев ўртасидаги спарринг ғолибига эътибор қаратиш лозим.
+91кг Лазиз Муллажонов ва Улуғбек Мубиновлар яхши боксчилар. Aммо Баҳодир Жалолов кучлироқ ва сўзсиз ҳақли.
Неъматулло Содиқов ( Самарқанд) - талаба
- 52 кг -Шаҳобиддин Зоиров, изоҳга ҳожат йўқ деб ўйлайман, Олимпиада ва жаҳон чемпиони.
- 57 кг - Миразиз Мирзахалилов, сўнги 3 та йирик турнирларни ютди. Ҳозирда у ўз вазнида тенгсиз!
- 63 кг - Нозик нуқталаримиздан бири, имкони бўлса Иқбол Ҳолдоров! Бошқа тузукроқ номзод йўқ ҳозирча, Элнур, Шунқорлар совринсиз қолиши эҳтимоли юқори.
- 69 кг - Бобо Усмон Батуров асосий таркибга кириш учун барча ишни қилди. Осиёда тенгсиз бўлди. Жаҳонда совриндор. Шаҳрам Ғиёсовнинг профидаги имкониятлар юқори, унинг бу йўналишда чемпионлик камарларини ютишидан умидвормиз.
- 75 кг - Исроил Мадримов ҳали Олимпиадага боришга улгурмади, Ўзбекистонда унга ҳозирча рақобатчи йўқ. Профидагиларни олишни ёқламайманку бу вазнни бошқача қилиб қутқариб қолишни иложи йўқ деб ўйлайман.
- 81 кг - Дилшод Рўзметов келажакда жуда катта ютуқларни қўлга киритишига ишонаман. Салоҳияти энг баланд боксчимиз. Албатта, шахсий фикрим! Бектемирни қайтаришга етарлича сабаб йўқ. Дилшод жаҳон чемпионатида буни мураббийларимизга исботлаб қўйди.
- 91 кг - 2 нафар номзодни ўртасидан танлаш керак деб ҳисоблайман, Санжар Турсунов, Мадиёр Саидраҳимов, ўзаро спаррингда ким устунроқ бўлса ўша ҳақли. Санжар бир қанча медалларни ютиб берган бўлса, Мадиёр ички биринчиликда етакчилик қиляпти.
+91 - Баҳодир Жалолов, ҳозирда яққол етакчи. Ягона ҳалал берадиган жиҳат профессионал фаолияти, иккинчи даъвогар эса Лазиз Муллажонов, россиядаги турнирда ғолиб бўлиб ҳозирда яхши формада эканлигини кўрсатди.
Сарвар Рухиддинов (Тошкент вилояти, Паркент тумани) – талаба
- 52 кг Шаҳобиддин Зоиров
- 57 кг Миразиз Мирзаҳалилов
- 63 кг Иқболжон Холдоров
- 69 кг Бобоусмон Ботуров
- 75 кг Бектемир Мелиқўзийев
- 81 кг Дилшод Рўзметов
- 91 кг Мадияр Саидраҳимов
+91 кг Баҳодир Жалолов
Ориф Аҳмедов (Тошкент шаҳри) – талаба
- 52 кг Шаҳобиддин Зоиров, энг муносиб номзод.
- 57кг Миразиз Мирзаҳалилов, Олимпиадага боришга ҳақли ҳар ҳолда жаҳон чемпиони.
- 63 кг Иқбол Ҳолдоров, ўзини кўрсатиш пайти келди.
- 69 кг Бобоусмон , Макормакдан реванш олши керак. Шаҳрам эса ҳаваскорга қайткандан кўра, проф рингда фаолиятини давом эттиргани мақул.
- 75 кг Бектемир, у хали ёш Арлен Лопесдан реванш олши керак. Исроил қайтади дейишмоқда, бу боксчимиз проф йўналишда анча танилди. Ҳаваскорга қайтиш бу орқага ташланган қадам.
- 81 кг Дилшод Рўзметов, иқтидорли боксчи, қозоғистонлик рақибидан реванш олишини кутмоқдаман.
- 91 кг Санжар Турсунов, ўзини кўрсатадиган давр келди.
+91 кг шубҳасиз Баҳодир Жалолов.
Жасурбек Мамадсолиев (Қорақалпоғистон республикаси)
- 52 кг Шаҳобиддин Зоиров.
- 57 кг Миразиз Мирзаҳалилов.
- 63 кг Иқболжон Холдоров, агар бу боксчимиз вазнини тушира олса, мазкур вазннинг ҳақиқий етакчиси бўлади.
- 69 кг Бобоусмон Ботуров бу боксчимиз сўнги йирик турнирларни барчасинда совриндор бўлди.
- 75 Одилбек Aрслонов Ўзбекистон чемпиони, бу чармқўлқоп устасини ҳам йирик турнирларда кўрсак ёмон бўлмасди.
- 81 кг Дилшод Рўзметов, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби.
- 91 кг Мадияр Саидраҳимов, яқиндагина бўлиб отган армия ўйинлари ғолиби. Уни ҳам Токиода кўрсак ёмон бўлмасди.
+91 кг Баҳодир Жалолов, сўзсиз бу боксчимиз олтин медалга даъвогар.
Албатта, бу маълум бир мухлислар аудиториясининг фикрлари... боксимизнинг оммавийлигини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда миллионлаб ишқибозлар бор. Шунинг учун, бу мулоҳазалар қайсидир маънода бутун ўзбек бокс ихлосмандларининг фикри эканлигини билдирмайди.
Давоми бор...
Фикрлар