Сизларга керак бўлмасам, “Барса”да ўйнайман!

  • 14 апреля, 10:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета келаси мавсум олдидан жамоа таркибида катта тозалаш ўтказишни режалаштирган эди.

Tecno

Кетадиганлар рўйхатига 31 ёшли Томас Парти ҳам киритилган. Ганалик таянч ярим ҳимоячисининг амалдаги шартномаси 30 июнда тугайди. “Канонирлар” тажрибали ўйинчига янги битим бермасликка қарор қилиб бўлган.

Томас Парти даражасидаги футболчи ишсиз қолмайди. У “Барселона”га ўтиш истагини билдирди. Каталонияликлар ҳам унинг мақсадидан хабардор ва Партининг атрофидаги вазиятни жиддий кузатиб бормоқда.

Mundo Deportivo тарқатган маълумотларга қараганда, Томас Партининг эркин агент мақомида Каталонияга келиши иқтисодий имкониятлари чекланган ва молиявий фэйр-плей талабларига мослашиши талаб этилаётган “Барселона” раҳбариятини тўлиқ қониқтиради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию