Скалони "йил мураббийи" деб топилди

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони футбол статистикалари билан шуғулланувчи портал "IFFHS" талқинига кўра, "2022 йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида ғолиб бўлди. 

У мазкур йилда Қатардаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Финалда унинг жамоаси Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ушбу совринни Италия билан Еврони ютган Роберто Манчини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!