Скоулз МЮ раҳбариятига текин маслҳат берди

Пол Скоулз "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофанани харид қилишни маслаҳат берди.

"Агар мен Оле бўлганимда ва шу ой ҳимоячи харид қилиш керак бўлса, "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофана билан шартнома имзолардим. У эндигина 20 ёшда. Уэсли ажойиб ўйин кўрсатмоқда, унда барча кучли жиҳатлар жам бўлган. "Юнайтед" бу мавсум ҳимояда ёмон ўйнамаяпти, бироқ  катта жамоаларга қарши ўйинларда хатолар кўзга кўринди. Бу улар ҳал этиши керак бўлган яна бир муаммо", - деди Скоулз. 

Фофана ёзги трансфер вақтида "Лестер"га "Сент-Этьен"дан келиб қўшилганди. Жорий мавсум ҳимоячи 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та ассист ёздириб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!