Слот барча замонлар рекордини ўрнатди

Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич иккинчи турида “Ливерпуль” ўз майдонида Италиянинг “Болонья” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ғалаба ливерпулликлар бош мураббийи Арне Слотни футбол тарихига олиб кирди.

Слотт қўл остидаги жамоа мавсумнинг дастлабки тўққизта ўйинида саккизта ғалабани қўлга киритди. Бунақаси “Ливерпуль”нинг кўп йиллик тарихида умуман кузатилмаган.

“Ливерпуль” футболчилари Англия Премьер-лигасида бешта, Европа Чемпионлар лигасида иккита ва Англия лигаси кубогида битта ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

45 ёшли Арне Слот “Ливерпуль”ни ёзда қабул қилиб олган эди. У аввал “Фейенор”ддан уч йил ишлаган. Унинг бошқарувида Нидерландия жамоаси 145 та учрашувда 94 та ғалаба, 27 та дуранг ва 24 та мағлубият қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!