Слот: "Биз кучли жамоаларга қарши рақобатлаша оламиз, аммо паст ҳимоя билан муаммолар бор"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин (0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
— Биз шуни кўрсатдик — айни мавсумда биринчи марта эмас — муҳим ўйинларда исталган жамоага қарши кураша олишимизни. Биз деярли барча кучли рақибларга қарши натижа қўлга киритдик. Фақат "Манчестер Сити"га қарши учрашув бундан мустасно бўлди. Ўша ўйинда биз аниқ гол ургандик, аммо бунга фақат ҳакам ва ВАР ишонмади. Шу учрашув мавсумдаги ягона мағлубиятимиз бўлиб, 0:3 ҳисобида якунланган.
Қолган барча ўйинларда, менимча, биз ўз кучимизни кўрсатдик: "Арсенал"га қарши уйда ҳам, сафарда ҳам. Биз исталган жамоа билан рақобатлаша оламиз.
Шунда савол туғилади: нега биз 14 очкога ортда қоляпмиз? Бунинг сабаби ҳам аниқ — биз рақибларнинг паст ҳимоясини ёриб ўтишда қийналяпмиз.
"Ливерпуль" ва "Арсенал" ўртасидаги икки ўйинда ҳам ҳар икки жамоа жуда кучли ва ўзаро рақобатбардош эканини намойиш қилди.
"Энфилд"да биз стандарт вазиятдан гол уриб ғалаба қозонгандик. Бу сафар эса бундай имконият бўлмади, шунинг учун учрашув 0:0 ҳисобида якунланди, — деди нидерландиялик мутахассис.



Фикрлар