Слот: "Ливерпул"га ёзда айрим ўзгаришлар керак бўлади"
"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот ёзги трансфер ойнасида жамоа олдида турган вазифалар ҳақида фикр билдирди.
"ПСЖга қарши уйдаги ўйинни (0:2) кўрган инсонлар учун келажак ёруғ кўринади.
Жамоа Европанинг энг кучли клублари билан рақобат қила олишини намойиш этди. Бу аллақачон жуда кучли жамоа, аммо Эндрю Робертсон ва Муҳаммад Салоҳ кетганидан кейин айрим ўзгаришлар зарур бўлади. Келажак ёруғ.
Мен керакли трансферлар сони ҳақида ўйламаяпман. Мен аниқ позициялар ва кетиши маълум бўлган футболчилар ҳақида ўйлаяпман.
Аввало ёзда нима бўлишини кўрамиз, шундан кейин нималар қилиш кераклигини янада яхшироқ тушунамиз", — деди Слот.

Фикрлар