Слот мундиалнинг омадсиз терма жамоасини бошқаради
Таниқли мутахассис Арне Слот Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи эҳтимолий номзодлар билан дастлабки мулоқотларни аллақачон бошлаган. Амалдаги бош мураббий Роналд Куман шартномаси муддати тугагач, ўз лавозимини тарк этади.
Бу ҳақда Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирокини якунлаганидан кейин маълум қилинган. “Апельсинлар” 1/16 финалда Марокашга қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Арне Слотнинг сўнгги иш жойи “Ливерпуль” бўлган. У мерсисайдликлар билан бирга 2024/2025 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлган. 2026 йил май ойида клуб раҳбарияти жамоанинг натижаларидан қониқмаган ҳолда Слотнинг бош мураббийлик лавозимини тарк этганини расман эълон қилган.

Фикрлар