Слот нуфузли клуб билан музокаларни бошлади
“Ливерпуль” “Галатасарой"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 босқичидан ўрин олган ўйинга тайёргарлик кўраётган бир вақтда ҳайратланарли маълумотлар омма эътиборига тушди.
Гап шундаки, “Аякс” клуби "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот билан музокараларни бошлаб юборган. Бу ҳақида “Indykalia News” маълум қилди. Манбанинг таъкидлашича, “амстердамликлар” нидерландиялик мутахасис билан расман боғланган, дастлабки музокаралар ижобий ва юқори дарагада якунланган”,- дейилади инсайдда.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Слотнинг “Ливерпуль”даги фаолияти “Галатасарой”га қарши ўйин натижасига боғлиқ. Жамоа Чемпионлар Лигасини тарк этса, унга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Мавсум якунига қадар “мерсисайдликлар”ни бошқариш учун жамоанинг афсонавий футболчиси Стивен Жерард олиб келиниши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Слот аввалроқ ўз ватанидаги икки клуб “АЗ Алкмаар” ва ”Фейноорд”ни бошқарган.
Абдувалиев Азизжон
Фикрлар