Смоллинг Римда қолиши мумкин

“Рома” клуби ёзда “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олган ҳимоячи Крис Смоллингнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра римликлар 29 ёшли англиялик футболчи учун 15 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Смоллингни 20 млн еврога сотишга тайёр эканлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Маълумот учун, Смоллинг жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди.