Смоллингнинг "Рома"да қолиши катта сўроқ остида

"Рома" катта эҳтимол билан "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллингни сотиб ололмайди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” англиялик футболчи учун римликлардан 28 млн евро талаб қилишмоқда. Аммо, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз сабаб “Рома” талаб қилинаётган маблағни тўлай олмайди.

Таъкидлаш керакки, Смоллинг жорий мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказмоқда. У жорий мавсум 28 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!