Снейдер фаолиятини
Ads

Голландиялик машхур ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга жуда яқин турибди. Берилган маълумотларга кўра “Ницца” клуби 33 ёшли футболчи билан деярли келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Снейдер сўнгги мавсумни Туркиянинг “Галатасарой” клубида ўтказган эди. Таъкидлаш керакки, унга шунингдек АҚШнинг “Лос-Анджелес” ва Голландиянинг "Утрехт" клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётган эди.

Маълумот учун, Снейдер ўтган мавсум Туркия суперлигасининг жами 33та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар