Собиқ «Арсенал» ўйинчиси: «Холанд мен томон югурганда, ўзимни регби ўйнаётгандек ҳис қилардим»
«Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган Якуб Кивёр «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
«У жаҳон даражасидаги ҳужумчи, юзлаб голлар муаллифи. Марказий ҳимоячи сифатида ўйнаган пайтларимда Холанд томонимга югуриб келаётганини кўрсам, ўзимни гўё регби ўйнаётгандек ҳис қилардим. Жисмонан жуда кучли, майдонда тўғри позиция танлашни яхши билади. Гўё тўп ўзи уни топади», — дея таъкидлаган Кивёр Sportowy нашрига берган интервьюсида.
Якуб Кивёр 2023 йилдан 2026 йилгача «Арсенал» таркибида тўп сурган. Ўтган ёзда у «Порту» клубига ўтди.
Янги мавсумда Эрлинг «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда етти учрашувда етти марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

Фикрлар