Собиқ "Барселона" футболчиси клубга қайтиши мумкин
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Алексис Санчес айни пайтда клубсиз юрибди. У клубга қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Хосеп Капдевила.
Маълум бўлишича, Санчеснинг агенти айни пайтда Каталонияда бўлиб турибди. У Дембелега ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алексис 2011-2014 йилларда "Барса" сафида тўп тепган. Унинг ушбу ёзда "Марсель" билан шартномаси ўз якунига етди ва эркин агентга айланди.
Фикрлар