Собиқ чемпионни таслим этган Мирзакамол Неъматов WBA Asia East камарини қўлга киритди

  • 16.07.2022 23:52
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Бокс

Тошкент шаҳридаги "Renaissance Hall" аренаси мезбонлик қилаётган бокс кечасининг марказий жанги ниҳоясига етди.

Унда вакилимиз Мирзакамол Неъматов намибиялик Жулиас Индонгога қарши рингга кўтарилди. Кескин қарама-қаршиликлар остида кечган беллашувда ҳакамлар бир овоздан Неъматовнинг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, у WBA Asia East чемпионлик камарининг янги соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!