Собиқ футболчининг бир қўлли ўғли муайтай устаси! Уни ҳали ҳеч ким мағлуб этгани йўқ!

Гевин Пикок «Челси» клуби собиқ футболчиси. У, шунингдек, «Ньюкасл» ва КПР жамоаларида ҳам тўп сурган. 1993 йилда унинг трансфери учун «аристократлар» «Бормунт»га 1,5 миллион евро тўлаб берган. Умуман олганда, Пикок 90-йиллардаги таниқли футболчилардан бири саналади.

шщкеоршокершке

Фаолияти давомида 540 та ўйин ўтказган футболчи рақиблари дарвозасини 108 бор ишғол қилган. 2002 йилда у бутсаларини михга илди ва BBC каналида эксперт сифатида фаолиятини бошлади. 2008 йилдаги Европа чемпионатидан сўнг, оиласи билан Канадага кўчиб кетди. Ҳозир у Калгари шаҳридаги истиқомат қилади.

Унинг оиласи ҳақида гап кетар экан, ўғли Жейк ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Болакай ўнг қўлисиз дунёга келган бўлса-да, ўз орзуси учун курашди. У ҳозирда, муайтай билан профессионал тарзда шуғулланади. 27 ёшли Жейк чинакам юлдуз. У Канададаги бир нечта ҳаваскорлар мусобақасида ғалаба қозонгач, янги даражага кўтарилишга қарор қилди.

лщакщулщрщкрлкер

Ҳозирда унинг рекорди 4:0. Қисқа муддат ичида метин ирода эгаси мухлислар эътиборига тушди. У жангларда ўз камчилигини унутади ва тўлиқ куч билан ҳаракат қилади. Яккакураш спорти вакиллари орасида бунақасини ҳар куни ҳам учратавермайсиз. Яқинда, Жейк «The Sun» нашри учун каттагина интервью берди. Ушбу суҳбат давомида жангчи босиб ўтган йўли ва унда ота-онаси ижро этган роль ҳақида фикр билдирди.

«Ота-онам доимо мени қўллаб-қувватлаган. Улар мени бир қўл билан туғилишимдан бехабар бўлишган. Шу боис, узоқ муддат шок ҳолатида бўлишган. Шунга қарамай, ҳеч қачон мени ортиқча эркалатиб юборишганини эслай олмайман. Ҳаётда эркин бўлишимга ва ўзимни спортда синаб кўришимга имконият яратиб беришди.

Менинг жангдаги имкониятларим рақибларимникидан фарқ қилади. Рақибларимга жеб зарбасини жуда кам йўллайман. Кўпинча масофани ушлаб туриш учун оёқ зарбаларидан фойдаланаман. Ўнг қўлимдан эса, яқин масофада кучли зарба беришда фойдаланаман. Баъзида, у тирсак зарбалари ўрнини ҳам эгаллаши мумкин».

Жейк ҳозирда Калгари шаҳрида ўз спорт клубига эга. Шу йилнинг 12-февраль санасида у ота бўлди. Аслида, у фарзандининг дунёга келишини ўтказиб юбориши керак эди. Қаҳрамонимиз UFC Fight Pass билан шартнома имзолаган ва ўз фаолиятидаги 5-жангга кўтарилиши лозим эди. 174 давлат томонидан кўрсатилувчи катта шоу олдидан қаҳрамонимиз жароҳат олди. Спортчи ўз ўғлига Чарли деб исм қўйди.

Қаҳрамонимиз ушбу спортда тезда машҳурликка эришди. Унинг ҳозир «Lion Fight» промоушенни билан шартномаси мавжуд. Бу промоушен сайёрамизнинг энг кучли муай-тайчилари билан ҳамкорлик қилади. Унинг йиллик даромади ҳам чакки эмас. Пикокларнинг каттаси яқинда «The Sun» нашри учун интервью берди. Собиқ футболчи ўғли билан фахрланишини яшириб ўтирмади.

«Мен уни илк бор қўлимга олганимда, бир қўли йўқ эканлигини кўрдим. Худди оёқларим ердан узилиб кетаётгандек туюлди. У бизнинг биринчи фарзандимиз эди. Оиламизда 20 йил деганда туғилган илк ўғил бола. Эътиборлиси шундаки, у чинакам жангчига айланди. Биз уни ҳимоя қилмасликка қарор қилдик. Шу боис, у кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишга мажбур бўлди. Агар уни ўз қанотимизга олганимизда, катта ҳаётдаги биринчи қоқилиш уни синдириб қўйиши мумкин эди.

Бир куни уни ўзидан каттароқ бола билан муштлашаётганига кўзим тушди. Жейк кучи етмаслигини билса ҳам олдинга интилишдан тўхтамади. Мен у билан уйга қайтар эканман, унга довюрак эканлигини айтдим. Ич-ичимдан уни кучли шахс бўлиб етишишини англадим».

клерщлкщерщклр

Жейк ҳозир Канададаги энг машҳур спортчилардан бири. Шунга қарамай, у мухлисларининг уни ғалабалар билан эслаб қолишини истайди. Бир қўлли муайтайчи сифатида эмас! Тан олиш лозим, унинг ҳаётга бўлган интилиши кўплаб инсонлар учун ўрнак бўлиши аниқ. SPORTS.uz ҳаётнинг оғир синовларини мардонавор енгиб ўтган Жейкнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)