Собиқ ҳимоячи Салоҳ билан тенглаша оладиган футболчини айтди

TIGGO 2 PRO

"Челси" ва "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Глен Жонсон Коул Палмерни келажакда Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси сифатида Муҳаммад Салоҳ билан тенглаша олишини айтди. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар берди.

- Коул Палмер шубҳасиз, Премьер-лигадаги энг яхши ўйинчи бўлиш учун номзодлар қаторида. У "Челси"нинг қийин аҳволда қолган ўйинларида ҳам ўзини кўрсатмоқда. Жамоа бир неча бор футболчининг етакчилигига таянди ва бу танлов ҳар сафар ўзини оқлади.

Агар бу борада энг яхши футболчига келадиган бўлсак, у албатта Муҳаммад Салоҳдир. Сабаби, вингер жуда сермаҳсул мавсум ўтказмоқда. Менимча, ҳозирги кунда бу иккиси деярли тенг кучга эга, - деди собиқ ҳимоячи.

Маълумот учун, Палмер 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтганидан бери ўзининг энг яхши даврини ўтказмоқда. Англия миллий терма жамоаси аъзоси Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 67 та ўйин давомида 38 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!