Собиқ жаҳон чемпиони ўзбек боксчини нокаут қилган профессионални ўз ҳимоясига олди
Ads
Профессонал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв промоутерлик фаолиятини ҳам бошлади ва дастлабки боксчи билан расмий шартнома тузди.
 
Ковалёв энди россиялик иқтидорли боксчи Баҳром Муртазалиевга промоутерлик қиладиган бўлди. бу боксчи яқинда ўзбекистонлик енгилмас боксчи Ботиршер Обидов билан жанг қилиб, ҳамюртимизни нокаутга учратган эди.
 
- Менинг "Krusher Promotions" промоутерлик компаниям дастлабки шартномасини имзолади, - деди Сергей Ковалёв. - Истеъдодли боксчи Баҳром Муртазалиевга энди тажрибали Эгис Климас менежерлик қилади.
 
Сергей Ковалёв эса ўрта оғир вазнда WBA Super, IBF ва WBO йўналишлари бўйича учта чемпионлик камарига эгалик қилаётган эди. Бироқ 19 ноябрь куни барча совринларини америкалик Андре Уордга бой берди.