Собиқ жаҳон чемпиони Зиданнинг ўрнини кўзлаяпти
"Гуанчжоу Эвергранд" бош мураббийи Фабио Каннаваро келажакда Европага қайтишни режалаштираётгани ҳақида айти ўтди.
"Мураббий бўлмоқчимисан, унда энг юқорига интилишинг керак бўлади. Мураббий учун энг баланд нуқта эса - бу "Реал", Италия терма жамоаси ёки Европанинг топ клубларидан бири. Вақти келиб "Реал"ни бошқариш учун мураббий бўлганман, - дейди Каннаваро.
Эслатиб ўтамиз, Каннаваро "Реал" 2006/09 йиллар мобайнида мадридликлар сафида тўп сурган ва "қаймоқрангликлар" либосида 94 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар