Собиқ спорт вазири: Сўнгги йилларда Англия футболи инқироздан - инқирозга юз тутаётганига гувоҳ бўлдик

Англиянинг собиқ спорт вазири Трейси Крауч «BBC Sport»га берган интервьюсида мустақил бошқарув мамлакат футболини кучайтириши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

- Сўнгги йилларда Англия футболи инқироздан - инқирозга юз тутаётганига гувоҳ бўлдик. Афсуски, уни тўхтатиш учун вазиятни етарли даражада тартибга сола олмадик. Бунинг учун мустақил назорат керак. Бу эркаклар профессионал ўйининиг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги учун лозим ва футбол учун жуда катта имконият. Футболга шахсий манфаати учун келганларни жамоадан чиқариб юбориш лозим ва бу жамоанинг келажакдаги барқарорлигини таъминлайди, - деди собиқ вазир.

Маълумот учун, Трейси Крауч Британиянинг қатор вазирликларида фаолият кўрсатган. 2017 йилда спорт вазири сифатида тайинланган ва бир йилдан сўнг ўз лавозимини тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!