Собослаи: "Мен Жеррард даражасида эмасман"

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи уни Стивен Жеррард билан таққослашларига муносабат билдирди.

"Мен Стивен Жеррард даражасида мавсум ўтказаётганим йўқ. У клуб афсонаси эди, аммо мен ўз тарихимни ёзишга ҳаракат қиляпман.

Ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилишга интиламан ва умид қиламанки, мавсумни муваффақиятли якунлаб, охиригача етиб борамиз", – деди Собослаи.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда у Англия Премьер-лигасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!