Собослаи: "ПСЖ кучли, аммо биз ҳар қандай рақибни енгишга қодирмиз"
Доминик Собослаи "Ливерпуль"нинг "Галатасарай" устидан 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабасидан (умумий ҳисоб — 4:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, биз кейинги ўйин — "Брайтон"га қарши баҳсда ҳам худди "Галатасарай"га қарши ўйнаганимиздек ўйин кўрсатишимиз керак.
Мен ПСЖнинг "Челси"га қарши ўйинини томоша қилдим. Улар жуда кучли жамоа, аммо биз исталган рақибни енгишга қодир эканимизни кўрсатдик.
Ҳар бир ўйинда бир хил даражада ўйнашимиз керак. Албатта, Чемпионлар лигасида фарқ бор, лекин "Брайтон"га қарши ҳам худди шундай энергия намойиш қилишимиз шарт", — деди Собослаи.
Фикрлар