
"Сўғдиёна" - "Бухоро" ўйинига оид маълумотлар
Бугун Суперлига 10-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати ушбу ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.
ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 46 бор куч синашишган. “Сўғдиёна” ҳисобида 14 та, “Бухоро” ҳисобида 23 та ғалаба мавжуд. 6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик бухороликлар томонида: 61:65 . “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 57 очкони қўлга киритган бўлса, “Бухоро ” 75 очкони қўлга қиритган.
“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 6 та учрашув:
12.06.2018 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 3:0
25.06.2017 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 1:2
21.06.2016 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 0:0
20.11.2015 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 2:3
12.04.2014 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 0:1
03.11.2013 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 1:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 23 та ўйиндан 11 тасида “Сўғдиёна”, 8 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 4 та учрашув дуранг натижаси билан тугаган.
Комментарии