"Сўғдиёна" - "Куала-Лумпур Сити": Финалчи номи пенальтилар сериясида аниқланди

  • 5 октабря, 2022, 20:49
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ОФК Кубоги ҳудудлараро финал босқичи доирасидаги "Сўғдиёна" - "Куала-Лумпур Сити" ўйини ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди, 5:3.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда ҳам вазият ўзгармади. Футбол лотереясида эса "бўрилар" вакили Шаҳбоз Жўрабековнинг хатоси қимматга тушди.

Шу тариқа, малазияликлар финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди улар 22 октябрь куни Уммоннинг "Ал-Сибб" клуби билан беллашади.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию