"Сўғдиёна" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" баҳсини ушбу саҳифада матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • Суперлига
  • 20-тур

Сўғдиёна

  • Шоҳруз Норхонов 61'
1 : 0

24/10/2020 17:30

Навбаҳор

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    "Сўғдиёна" футболчисига тиббий ёрдам олмоқда.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    "Навбаҳор" футболчиларининг бурчак узатмасидан сўнг берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 88'

    "Сўғдиёна" буёғига шошмай ҳаракат қилмоқда. 

  • 84'

    Колаковичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 80'

    Қаҳрамонов ўрнига Насимов майдонга тушди. 

  • 79'

    Ўйин давом этади. 

  • 76'

    Жанжаллар тинмаяпти.

  • 75'

    Қаҳрамонов огоҳлантирилди. Юсупов ҳам сариқ карточка олди. 

  • 74'

    Жамоа аъзолари тортишиб кетишмоқда.

  • 73'

    Жиззахликларнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.

  • 70'

    Болтабоевнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

  • 68'

    "Навбаҳор" футболчисининг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

  • 66'

    Гол ўтказиб юборгач, "Навбаҳор" фаоллашди. 

  • 62'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни ҳужумчи дарвозага жойлади. 

  • 59'

    Турғунбоевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Такрорий зарба эса ўхшамади. 

  • 57'

    "Сўғдиёна" футболчисининг зарбаси кучли, аммо ноаниқ кетди.

  • 54'

    "Навбаҳор" ҳужумда фаол ҳаракат қила бошлади. 

  • 51'

    Муртозоевнинг зарбаси анча ноаниқ.

  • 48'

    "Навбаҳор" қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Тайм сўнгида "Навбаҳор" фаоллашди. 

  • 41'

    Жамоалар ўзаро тортишиб кетишди.

  • 37'

    Наманганликлар футболчиси тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 36'

    "Навбаҳор" устунликни бой бериб қўймоқда. 

  • 33'

    Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 31'

    "Сўғдиёна" футболчиларининг кетма-кет зарбаларини Юсупов қайтарди. 

  • 30'

    Майдон эгалари хавфли ҳужум қилмоқда. 

  • 28'

    Колакович яна жарима майдонидан ноаниқ зарба берди. 

  • 25'

    "Навбаҳор" бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 

  • 21'

    Турғунбоевда яхши имконият юзага келганди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 21'

    Жиззаликлар футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 20'

    Даврон Хошимов ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 19'

    "Сўғдиёна" уюштирган ҳужумни "лочинлар" ҳимоячилари бартараф этди.

  • 18'

    Наманганликларнинг ҳужуми омадсиз якунланди.

  • 17'

    "Навбаҳор" бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 14'

    Бурчакдан узатилган тўпни Колакович аниқ йўллай олмади.

  • 9'

    "Сўғдиёна" жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади. 

  • 6'

    Жамоалар майдон марказида кураш олиб боришмоқда. 

  • 4'

    "Сўғдиёна"нинг ҳужуми ҳам ноаниқ зарба билан якунланди. 

  • 2'

    "Навбаҳор"нинг ҳужуми самара келтирмади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 20-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fk navbahor
24/10/2020 19:35
Качон шунака савиясиз хакамлардан кутуларкинмиз