"Сўғдиёна" - "Пахтакор": Ўзаро учрашувлар тарихи билан танишинг

  • 05 Apr 16:31
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Суперлиганинг 4-тур ўйинида "Пахтакор" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 58 учрашув бўлиб ўтган. 44 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 7та ўйинда дуранг қайд этилган ва 7 баҳсда "Сўғдиёна" зафар қучган. 135 гол урган "шерлар" ўз дарвозасидан 47 тўп ўтказиб юборишган. 

Жиззахдаги ўйинларнинг 19 тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Беш марта мезбонларнинг қўли баланд келган ва беш бор дуранг натижа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 апрель якшанба куни соат 18:00 да "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!