"Сўғдиёна" 6 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 6 нафар футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Унга кўра, "бўрилар" Милан Митрович, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Беҳруз Жуматов, Зенан Займович, Беҳруз Асқаров ва Жамшид Болтабоев билан йил якунига қадар битим тузди.
Эслатиб ўтамиз, жиззахликлар 11-турдан сўнг 9 очко билан 15-поғонада бормоқда.

Фикрлар