"Сўғдиёна" бош мураббийига кимлар ёрдам бериши ойдинлашди
“Сўғдиёна” клуби ҳам янги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқяпти. Маълум бўлишича, жиззахликларнинг дастлабки йиғини ўз қароргоҳида 10-12 декабрь кунларида бошланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг аниқлашича, бош мураббий Ёрқин Назаровнинг мураббийлар штаби деярли ойдинлашиб қолди.
Унга ёрдамчи мураббий сифатида Тимур Бобохонов кўмаклашади. Олег Норматов жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш бошлайди. Дарвозабонлар мураббийи – Руслан Ахмедхонов “Сўғдиёна”да ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб боради. Бунгача Ахмедхонов Тожикистоннинг “Истиқлол” клубида ишлаган.
Бундан ташқари, мураббийлар штабида яна бир-иккита мутахассислар пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Фикрлар