"Сўғдиёна" бугун Туркияга йўл олади. У ерда қайси рақибларга қарши ўйнайди?

Олдинроқ хабар берганимиздек, "Сўғдиёна" жамоаси қишки ўқув-йиғин машғулотларини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради. У ерда жиззахликлар "Динамо" Киев билан бирга "Титаник" меҳмонхонасида истиқомат қилади.

10 январь - 20 февраль оралиғида ташкил этилаётган ўқув машғулотлар давомида 7 та назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Эътиборингизга назорат учрашувидаги рақибларимизни таништирамиз.

16 январь
Сўғдиёна - Сумгаит (Озарбайжон)

21 январь
Сўғдиёна - Малишева (Косово)

25 январь
Сўғдиёна - Висла Плоcк (Польша)

6 февраль
Сўғдиёна - Ворскла (Украина)

9 февраль
Сўғдиёна - Селимбар (Руминия)

13 февраль
Сўғдиёна - Балти (Молдова)

19 февраль
Сўғдиёна - Лиепажа (Латвия)

"Сўғдиёна" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!