"Сўғдиёна" футболчилари норматив топширишди

Хабар берганимиздек, “Сўғдиёна” ёзги йиғинни 17 июньдан бошлаб Зомин тоғ ён бағрларида ўтказди. Куни кеча йиғиннинг биринчи босқичи якунланди ва жамоа Жиззахдаги қароргоҳларига қайтиб келишди. Бугун эса “Сўғдиёна” стадионида ЎФА техник ривожлантириш бошқармаси илмий-техник ходими Шамиль Исаев бошчилигидаги мутахассислар жиззахлик футболчилардан нормативларни қабул қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тест синовларни ўтказилишидан мақсад футболчиларнинг ойдан-ойга жисмоний жиҳатдан оптимал формага кириб бораётганини синовдан ўтказишдир.

Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширдилар. Дарвозабонлар эса қўшимча равишда тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш бўйича ҳам ўз кўрсаткичлари яхшиланиб бораётганини намойиш этишлари талаби бўйича синовдан ўтишди. Нормативлар топшириш жараёни юқори кайфиятда ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!