“Сўғдиёна” футболчиси янги мавсумни “Навбаҳор” сафида бошлайдиган бўлди
Шоҳруҳбек Абдураҳмонов – “Навбаҳор” футболчиси. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.
“Тажрибали ярим ҳимоячи Шоҳруҳбек Абдураҳмонов жамоамиз билан шартнома имзолади. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов – 1999 йил, 8 март куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд, 2019 – 2021 йиллар, 2022 йилнинг 2-давраси), Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск, 2022 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2023 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Бундан ташқари, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов 2019 йили Ўзбекистон – U-23 таркибида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Якунланган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 931 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урди. Шоҳруҳбек Абдураҳмоновнинг янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.Жамоамизда хуш кўрдик Шоҳруҳбек”, - дейилади хабарда.




Фикрлар