"Сўғдиёна" меҳмонда "Қизилқум" билан очколарни бўлиб олишди
Ўзбекистон чемпионати 3-турида "Қизилқум" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва жамоалар жанговар дурангга (1:1) имзо чекди.
Ўйин кескин ҳужумлар билан бошланди, бироқ биринчи таймда дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди. 53-дақиқада Искандар Шойқулов яқин масофадан рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. 72-дақиқада Салим Мустафоев ҳимоячилар хатосидан сўнг, рақиб дарвозабонини аниқ зарба билан доғда қолдирди. Учрашувнинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Фикрлар