"Қизилқум" - "Сўғдиёна": Матнли трансляция

Ўзбекистон чемпионати 3-турида "Қизилқум" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади

  • Суперлига
  • 3-тур

Қизилқум

  • Салим Мустафоев 71'
1 : 1

19/03/2021 18:30

Сўғдиёна

  • Искандар Шойқулов 54'

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Мате Вацадзе бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.

  • 88'

    Шаҳбоз Жўрабеков қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 86'

    Сардор Қулматов қанотдан узатилган пасдан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 84'

    Мате Вацадзе яқин масофадан рақиб дарвозасига зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 81'

    Гиорги Кухианидзе рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 79'

    Мате Ватсадзе жарима майдони ичига узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 78'

    Шохруз Норхонов ўрнини Саҳоб Рашидовга бўшатиб берди.

  • 77'

    Мате Ватсадзе бурчакдан узатилган тўпга зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 75'

    Омоновнинг жарима майдонига узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 72'

    ГОООЛ! Салим Мустафоев ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгалллаб олди ва дарвозага аниқ зарба берди.

  • 70'

    Жамшид Болтабоев битта ҳимоячидан ўтиб, дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 67'

    Шохруз Норхонов қарши ҳужумда бир ўзи қолиб кетди, ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

  • 64'

    Муҳсин Убайдуллаев ўрнини Жамшид Ҳасанов эгаллади.

  • 63'

    Ислом Тўхтаҳўжаев рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 61'

    Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнини Арсланмират Амановга бўшатиб берди.

  • 57'

    Элгужа Григалашвили ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни ўзига бўйсундириб олиб, зарба  берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 53'

    ГОООЛ! Жамшид Болтабоев ўнг қанотдан ҳимоячиларни алдаб, жарима майдонига пас берди, Искандар  Шойқулов дарвозани ишғол қилди.

  • 50'

    Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 49'

    Қизилқум футболчиси қанотдан жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+2'

    Қизилқум футболчиси ҳужумда рақибига қўполлик ишлатди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Муҳисн Убайдуллаев рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 41'

    Шерали Жўраев иккинчи қаватдаги курашда Шохруз Норхоновга қўполлик ишлатди.

  • 39'

    Жамшид Болтабоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 36'

    Жавоҳир Қаҳрамонов рақиб дарвозасига ноаниқ зарба берди.

  • 34'

    Салим Мустафоев қисқа паслардан сўнг дарвозага ерлатиб зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 32'

    Шерали Жўраев қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Вацадзега узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 30'

    Элгужа Григашвили жарима майдонига узатилган пасга  зарба бера олмади.

  • 28'

    Элгужа Григашвили рақибини қўполлик билан йиқитди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 25'

    Ойбек Қиличевнинг кутилмаганда йўллаган зарбасини Ширинбой Абдулллаев қийинчилик билан эгаллаб олди

  • 22'

    Сўғдиёна таркибида мажбурий ўзгариш: Жароҳатланган Лука Чермель ўрнини Элёр Орифов эгаллади.

  • 20'

    Қизиқум футболчисининг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 19'

    Мате Ватсадзе жарима майдонига кириб борди ва яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячилар блок қўйиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 17'

    Элгужа Григашвили жарима майдонига кириб, дарвозага кучли зарба берди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 15'

    Жиззахликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади.

  • 14'

    Сўғдиёна қарши ҳужумда катта устунликга эга бўлди, бироқ Шохрўз Норхоновнинг зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 12'

    Сўғдиёнанинг қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 11'

    Шаҳбоз Жўрабеков тезкор қарши ҳужумда жарима майдони ташқарисидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ зарба кучсиз чиқди.

  • 6'

    Лука Чермелнинг жароҳати жиддий эмас, у майдонга қайтди.

  • 4'

    Лука Чермел жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 2'

    Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этди

  • 1'

    Григалашвилининг рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини дарвозабон эгаллаб олди

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!