"Сўғдиёна" ноқулай рақиблигини яна кўрсатиб қўйди
Кеча Суперлиганинг 3-турида “Нефтчи” мезбон жамоа сифатида Яйпандаги стадионда “Сўғдиёна”га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан хабарингиз бор.
Эътиборли жиҳати шундаки, охирги йилларда “Сўғдиёна” “Нефтчи” учун ноқулай рақибга айланиб қолган. Статистика шуни кўрсатяптики, жиззахликлар фарғоналиклар уйидаги учрашувларда ғалабани илиб кетмоқда.
Қизиғи, 2016 йилдан буён “Нефтчи” ўз уйида “Сўғдиёна”га ютқазяпти ёки дуранг ўйнаяпти. Айнан ўша йили жиззахликлар 0:1 ҳисобида ютган. 2017 йилда эса 1:1 ҳисоби кузатилган. 2018 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Нефтчи” мухлислари қаршисида 0:2 ҳисобида енгилган. Сўнг ўша йили чемпионатда жамоалар иккига ажратилгач, Фарғонадаги баҳсда яна “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган – 0:1. Орадан 4 йил ўтганидан кейин “Нефтчи” яна ўзида ушбу рақибига мағлубиятга учради. Фарғоналиклар охирги марта 2017 йили “Сўғдиёна” майдонида ягона гол эвазига ютиб қайтган. Аммо меҳмондаги баҳсларда “Сўғдиёна” ноқулай рақибга айланганини кўриб турибсиз.
Фикрлар