“Сўғдиёна” ўринбосарлари “Ғаллаорол”ни енгди

Бугун “Сўғдиёна” ўринбосарлари “Сўғдиёна” қароргоҳида “Ғаллаорол” жамоасини қабул қилди.  Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қизиқарли бўлган баҳсда , “Сўғдиёна”  ўринбосарлари ҳужумчиси Иброҳим Қодиров ўйиннинг биринчи бўлимида дубль қайд этишга муяссар бўлди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар футболчиси Элбек Имомназаров ҳисобни қисқартирди ва шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобида ўринбосарлар фойдасига якунланди.

Баҳс давомида ҳар иккала жамоада ҳам кўрикка келган янги футболчилар майдонда ҳаракат қилди ва беллашувдан сўнг жамоа мураббийлари уларни саралаб олиб,бир тўҳтамга келдилар. Айрим ёш футболчилар билан эса хайрлашилди.

“Сўғдиёна” ўринбосарлари -  “Ғаллаорол” 2:1
Голлар:
Иброҳим Қодиров 2 та, Элбек Имомназаров

“Сўғдиёна” ўринбосарлари таркиби: Фазлиддин Исомиддинов,Асил Орифов,Нодир Қўйбоқов, Шохрух Акбаров,  Шахзод Хайитбоев, Шахбоз Жўрабеков ,Мухаммад Яхёев ,Достон Орипов, Муродхўжа Жабборов , Мухсиддин Холбеков, Иброҳим Қодиров.

“Ғаллаорол” жамоаси таркиби: Қобил Норқўзиев, Шухрат Суярқулов,  Жавоҳир Абдухолиқов, Жавлон Ибодуллаев, Элбек Имомназаров, Холмўмин Давронов, Бехруз Дўстмуродов, Фазлиддин Абдувалиев, Шохрух Акбаров, Бекзод Мирзамахмудов, Омариддин Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!