"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Биласиз ФИФА кунлари сабабли Суперлига учрашувларида танаффус юзага келди. "Сўғдиёна" юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида марказий стадионда Жиззахнинг яна бир клуби биринчи лига вакили "Жиззах" жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда “Сўғдиёна” йирик 4:1 ҳисобда ғалаба қозонди.
Голларни “Сўғдиёна”дан Самандар Мавлонқулов (дубль), Самандар Синдаров, Улуғбек Кенжаев ва “Жиззах”Дан Санжар Рашидов (пен) киритишди.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати.
Фикрлар