"Сўғдиёна" осон бўлмаган ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди - ФОТОГАЛЕРЕЯ

ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Истерн" жамоасини қабул қилди. Беллашув вакилларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Ўйин тақдирини "бўрилар" ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновнинг 85-дақиқада киритган ягона голи ҳал этиб берди.

Шу тариқа, Бақоев шогирдлари ҳудудлараро босқич финалига йўлланмани қўлга киритмоқда.

Қуйида мазкур беллашувдан қайноқ фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!