"Сўғдиёна" ўз майдонида ғалабани қўлдан чиқарди

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Машъал» учрашуви ўз якунига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Жасур Ҳасанов жаримани қойилмақом ижро этиб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Шоҳруз Норхонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди. Меҳмонлар сафида Самуэль Чигозие ҳисобни қисқартирган бўлса, Чермель ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Шундай қилиб, «Сўғдиёна» очколари сонини 12 тага етказди ва 2-ўринни мустаҳкамлади. Муборакликлар ҳисобида 5 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!