"Сўғдиёна" ўз таркибига "Локомотив" ва "Бунёдкор"да ўйнаган футболчини қўшиб олди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Сўғдиёна" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Клуб матбуот хизмати янги футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
"Бугун клубимиз ҳимоячи Абдулазиз Абдурашидов билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.
Фаолияти давомида Абдулазиз Абдурашидов "Локомотив", "Турон" ва "Бунёдкор" жамоалари сафида тўп суриб, ўзини меҳнаткаш ва ишончли ҳимоячи сифатида намоён этган.
Абдулазизга жамоамиз сафида барқарор ўйинлар, ёрқин лаҳзалар ва катта зафарлар тилаймиз! Хуш келибсиз, Абдулазиз",— дейилади хабарда.




Фикрлар