"Сўғдиёна" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш арафасида
Амирбек Саидов фаолиятини Жиззахда давом эттириши мумкин.
Sports.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошевнинг маълум қилишича, 20 ёшли ҳужумчи "Сўғдиёна" футболчисига айланади. Томонлар келишувга эришиши арафасида.
Маълумот учун, Саидов яқинда бўлиб ўтган U23 Осиё кубогида анчагина яхши формада эканини кўрсатди. Футболчи Ливанга қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди.
Фикрлар