"Сўғдиёна" қандай нохуш анъанасига чек қўйганини биласизми?

Ўтган турда ўз майдонида “Пахтакор”ни мағлуб этиб қаҳрамонлик кўрсатган “Сўғдиёна” жамоаси 5-турда ҳам яна ўша манзарни такрорди. Тошкентда “Локомотив”га қарши ўтказилган муҳим учрашувда Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жиззахликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қизиғи шундаки, бунгача ушбу жамоаларнинг охирги тўқнашуви ўтган мавсумда Жиззахда ўтказилганди ва ўша баҳсда ҳам Бақоев жамоаси “Локо”ни мағлубиятга учрата олганди. Кўриб турганингиздек, “Сўғдиёна” кетма-кет иккинчи беллашувда ҳам “Локомотив”ни тиз чўктирмоқда.

Янада аҳамиятлиси шундаки, жиззахликлар чемпионатимиз баҳслари давомида ҳали бирор марта ҳам “Локомотив” майдонидан ғалаба тугул, ҳатто дуранг билан ҳам қайта олмаганди. Бу сафар “Сўғдиёна” ёқимсиз анъанасига барҳам берди ва илк бор “Локо”нинг уйида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!