"Сўғдиёна" Шохруз Норхоновнинг дубли эвазига Тожикистон чемпионини мағлуб этди. Таркибга собиқ футболчи қайтди
Хабарингиз бўлса, Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси – “Истиқлол” айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказяпти. Улар дастлабки ўртоқлик учрашувини “Металлург”га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.
Режага кўра, Виталий Левченко бошчилигидаги “Истиқлол” иккинчи ўйинни “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказди. Ушбу учрашувда жиззахликларнинг етакчиси Шохруз Норхоновнниг 52 ва 58-дақиқаларда киритган иккита голи “Сўғдиёна”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шунингдек, “Сўғдиёна” таркибига биринчи даврани “Турон”да ўтказган ҳужумчи Жасур Ҳакимов қайтиб келди. Боиси, илгари ҳам ушбу ўйинчи жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган.
“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Лука Чермель, Шахбоз Жўрабеков, Искандар Шойқулов, Жасур Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Сардор Қулматов, Даниэл Насриддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Арсланмурат Аманов, Марко Колакович.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Баҳодир Насимов, Саҳоб Рашидов, Жамшид Болтабоев, Нодир Қўйбоқов, Эргаш Исмоилов, Асил Бегимқулов, Жасур Ҳакимов.
“Истиқлол”: Мухриддин Ҳасанов, Манучехр Сафаров, Алексей Ларин, Александр Кучеренко, Ахтам Назаров, Вахдат Ханонов (Далер Эмомназаров, 70), Амирбек Жўрабоев, Ислом Зоиров, Алишер Жалилов, Шервони Мабатшоев, Вадим Яворский (Рустам Соиров, 55).
”Истиқлол” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини 24 июль куни “Локомотив”га қарши ўтказади.
Фикрлар