"Сўғдиёна" Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва ОФК Кубогидан қай бирини танлайди?" - Улуғбек Бақоев жавоб берди

ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "бўрилар" устози Улуғбек Бақоев иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Барчага хайрли кеч! Бугунги рақиб анча тартибли футбол намойиш этди. Қарши ҳужумларда ҳам яхши ҳаракат қилди.

Бизнинг жамоа бу баҳсга жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Якунда ғалабани ўзимизники қилдик ва бу билан бутун ўзбек халқи, жиззахлик мухлислар ва шогирдларимни табриклаб қоламан!

Ҳар бир баҳсда рақиб услубидан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб зич ўйнади ва тепишга деярли имконият қолдирмади. Футболчиларимиз рақиб жарима майдони олдида муаммога дуч келди. Шу сабабли кенгроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, биз танлаган услуб якунда ғалабани тақдим этди.

Танаффусда шогирдларимга ўйинни тезлаштириш ва кучайтириш, шунингдек, хатоларимизни тузатиш ҳақида кўрсатма бердим. Улар буни уддалади.

"Сўғдиёна" ўзи чемпионлик учун кураш олиб бораётган ҳар учала фронтда ғалаба учун ўйнайди. Тўғри, жисмоний томондан муаммолар бор. Аммо биз биринчи бор бу каби нуфузли турнирда иштирок этяпти. Биз ҳар бир учрашув учун алоҳида тайёргарлик кўрамиз ва айтганимдек, охиригача курашамиз.

ОФК Кубоги ярим финали аксарият шогирдларимиз учун ҳозиргача бўлган энг катта ютуқ ҳисобланади. Бу жуда катта ютуқ. Биз бу даражага ўз сабримиз ва меҳнатсеварлигимиз орқали эришдик.

Бу каби ҳислатлар билан шогирдларим МТЖ ва бошқа кучли хориж клубларида ўйнаш имкониятига эга. Бундан хурсандман.

Катта эҳтимол билан, рақиб бизнинг ўйинимизни синчиклаб ўрганиб чиққан, аввалги ўйинларимизни кузатган. Шу туфайли бугун ҳужумларимизни бузиш улар учун катта қийинчилик туғдирмади. Баъзи вазиятларда Жасур Ҳасановни бир рақиб қўриқласа, бошқаси унга ёрдамга келди ва бу муаммоларни кўпайтирди. Биз бунда ҳолатда қанотдан узатилган паслар, узоқ масофадан зарбалар ва стандарт вазиятлар эвазига мақсадимизга эришиш имкониятига эга эканимизни билардик.

Ҳислат Ҳалилов терма жамоадан чақирув олган ва унинг йўқлиги бугун ўз сўзини айтди. Аммо бошқа шогирдларим яхши ҳаракат қилиб, унинг ўрнини сездирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Kamolov Abror
08/09/2022 15:09
Albatta Sug'diyonaga OFK da chimpiyon bo'lishini tilayman. Namangandan Navbaxor muxlisi.
&
Zamon
06/09/2022 22:19
Tabriklaymiz Sug‘diyonani Nasaf.fc muhlislari nomidan. Ishqilib tatalizatorsiz yutiylarmi bunisini.
&
Muhiddin
06/09/2022 21:39
Табриклаймиз. Намангандан
Абдурахман Абдувалиев
06/09/2022 20:35
Сўғдиёна мухлислари ғалаба муборак бўлсин, Навбахор мухлислари хам Сўғдиёнани қалбан қўллаб қувватлаб туришди. Ғалабалар бардавом бўлсин!
06/09/2022 22:15
Rahmat...