“Сўғдиёна” Тошкентда 6 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Ads

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳам янги мавсум ҳозирликларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа 6 январь куни ўз қароргоҳида йиғилган эди. Ҳозирда асосан жисмоний тикланиш устида машғулотлар олиб борилмоқда. “Сўғдиёна” 13 январга қадар Жиззахда шуғулланади. Сўнгра йиғин Тошкентга кўчади ва жиззахликлар пойтахтда 15-30 январь оралиғида йиғин ўтказишади.

“Сўғдиёна” Тошкент йиғин доирасида 6 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштирган.