“Сўғдиёна” Умид Қодиров билан хайрлашди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа ўқув йиғини давомида бир қатор футболчилар билан шартномалар имзолади.

Жамоани тарк этганлар ҳам бўлди. Ўтган мавсумда иккинчи даврасида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган, Алексадр Мочинов бошчилигида машғулотларда иштирок этиб, бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган Умиджон Қодиров маълум сабабларга кўра ўз хохишига биноан жамоани расман тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, "Сўғдиёна" селекция ишларини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, эртаган жамоа “Сурхон”га қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!