"Сўғдиёна" янги футболчиларни ўз сафига кўшиб олди

«Сўғдиёна»  Зоминда йиғиннинг биринчи босқичини якунлади. Бугун жамоа ўз майдонида машғулот ўтказди.  Таркибда  бир қатор ўзгаришлар бўлди. Машғулотларда ҳам  янги футболчилар иштирок этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жиззах вилояти тарбияланувчиси, мавсумни «Насаф» таркибида бошлаган Санжар Рашидов яна жамоа билан бирга. Бир муддат «Машъал» жамоасида ҳаракат қилган хужумчи Ихтиёр Тошпўлатов ҳам таркибга келиб қўшилди.

“Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчилари Нуриддин ва Шохжаҳон Хасановлар  Сергей Иванович қўл остида машғулотларда иштирок этмоқда. Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоасида ҳаракат қилган, “Пахтакор”даги ўйинлари билан барчага таниш бўлган Жавоҳир Сохибов ҳам «Сўғдиёна» билан бирга.  Вилоят бош жамоаси қолган ўйинларда керакли очколарни тўплаб, мавсумни юқори ўринларда якунлаш мақсадида бир қатор тажрибали легионерларни ўз сафига қўшиб олмоқда.

Россиянинг «Москва», «Химки», «Луч Энергия», «Ротор»,  Беларуссиянинг  “Динамо” Минск,  “Шахтёр”  жамоаларида фаолият олиб борган дарвозабон Илья Гаврилов, “Напредок”, “Бюлис” Скопье, «Металлург» Скопье, 2016—2017  йилларда «Пембрук Атлета», 2017 йилда Белоруссия клуби «Торпедо-БелАЗ», македон жамоаси «Шкендию» да тўп сўрган ва мавсумни Муборакнинг «Машъал» жамоасида бошлаган ҳимоячи Жалил Асанилар ҳам жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда.

Эртадан жамоа йиғинни пойтахтда давом эттиради. Тошкентдаги йиғин давомида ҳам жамоа таркибига бир қатор тажрибали футболчилар ва легионерлар қўшилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!