"Сўғдиёна" йиғинни Тошкентда бошлади

“Суперлига-2023” мавсум якунидан сўнг танаффусга чиққан “Сўғдиёна” 4 январдан эътиборан қишки ўқув йиғин машғулотларига киришди.

Хабар бераётганимиздек, жиззахликлар ҳозирга қадар Ислом Қобилов, Сардор Қулматов, Алексей Носко ва Зоран Петровичнинг трансферларини эълон қилди.

Дастлаб машғулотларни Тошкентда шаҳрида олиб бориш режалаштирилган. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилади.

Йиғин давомида яна янги футболчилар билан музокаралар олиб бориш ҳамда ўртоқлик учрашувлари ўтказиш кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!