"Сўғдиёна" ёш иқтидор эгаси билан келишувни узайтирди
Ёш ва тезкор ярим ҳимоячи Хислат Ҳалилов "Сўғдиёна" билан 2024 йил 1 декабригача шартнома муддатини узайтирди.
Маълумот ўрнида Хислат Ҳалилов 2022-йилги мавсумда 21 та баҳсда иштирок этиб, жами 1126 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Статистикага назар ташлайдиган бўлсак Суперлига-2022 мавсумда жами 14 учрашувда (695 дақиқа) майдонда ҳаракат қилди ва 2 та гол уришга эришди.
ОФК кубоги доирасида 4 ўйинда майдонга тушиб, 177 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди.
Ўзбекистон кубогида баҳсларида 3 ўйинда майдонга тушган Ҳалилов 2 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Фикрлар