"Сўғдиёна" – "Пахтакор" баҳсида ноҳақ пенальти берилдими? Суперлига 19-тур учрашувларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан эксперт-ҳакамлар хулосаси берилди

Cоcа Cола Суперлига 19-тури доирасида дам олиш кунлари 5 та учрашув ўтказилди, турнинг қолган 2 баҳси эса ноябрь ойига қолдирилди. Бўлиб ўтган ушбу беш ўйинда жами 7 та баҳсли вазият юзага келди. Бу вазиятлар эксперт-ҳакамлар комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилиб, атрофлича таҳлил қилинди ва хулосалар берилди. Қуйида ушбу хулосаларни қисқача тақдим этамиз.

 

1-вазият: ОКМК – “Металлург” баҳсидаги меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальти. Мазкур ҳолатда учрашув бош ҳаками Азиз Асимов дастлаб пенальти белгиламайди, бироқ вазиятга ВАР аралашгач, у қарорини ўзгартирган 11 метрлик нуқтани кўрсатган.

 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Огоҳлантиришсиз пенаьлти; ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”.

2-вазият: ОКМК – “Металлург” баҳси, меҳмонларнинг 3-голидаги эҳтимолий офсайд. Бу ҳолатни учрашув ёрдамчи ҳаками яхши ракурсдан кузатиб турган ва ўйиндан ташқари ҳолат йўқ, деган хулосага келган. Унинг ушбу қарори тўғри бўлганини ВАР ҳакамлари ҳам тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Бу вазиятда офсайд йўқ, яъни тоза гол; ёрдамчи ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”.

3-вазият: “Андижон” – “Навбаҳор” ўйинидаги меҳмонларнинг инобатга олинмаган голи. Аввал таъкидлаганимиздек, ушбу ҳолатга ВАР аралашгач, бош ҳакам Абдурашид Худойберганов офсайдда турган футболчи дарвозабонга ҳалақит берган, деган хулосага келиб, голни инобатга олмаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “ФИФА талабларига кўра бу вазиятда офсайд бор; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”.

4-вазият: “Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидаги эҳтимолий пенальти. Ушбу ҳолатда бош ҳакам Олим Тўйчибоев ҳужумчи симуляция ишлатган, деб топиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР тасвирларида ҳам ушбу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Ушбу вазиятда симуляция ишлатган футболчига сариқ карточка бериб, ўйин давом эттирилиши керак эди; бош ҳакамнинг қарори қисман тўғри деб топилди”.

5-вазият: “Насаф” – “Бунёдкор” баҳсидаги мезбонлар дарвозабони ва рақиб ҳужумчисининг тўқнашуви. Мазкур ҳолатда бош ҳакам ҳужумчи ва дарвозабон табиий контактда бўлгани ҳамда тўқнашув тўп узоқлашганидан сўнг юзага келгани сабабли ҳеч қандай пенальтига асос йўқ деб топган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Контакт ҳақиқатдан ҳам табиий, бу вазиятда пенальти йўқ; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”.

6-вазият: “Сўғдиёна” – “Пахтакор” баҳси, жиззахликлар дарвозасига эҳтимолий пенальти. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев 77-дақиқада юзага келган бу ҳолатда тўп учун табиий кураш бўлгани ва пенальти учун етарли асос бўлмаганини инобатга олиб, учрашувни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Пенальти учун асос йўқ, фақат тўп учун кураш кечган; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”.

7-вазият: “Сўғдиёна” – “Пахтакор” баҳсидаги меҳмонларнинг пенальтиси. Мазкур вазиятда жарима майдончаси ичида ҳимоячи рақиб ҳужумчиси оёғига зарба бергани боис, бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатган. Ҳолатни анча яқин масофадан кузатиб тургани учун Рисқуллаев ҳеч иккиланмай пенальти белгилаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Ҳакам вазиятга жуда яқин ва контакт аниқ кўринган, вазият пеналтига тортади; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kesh
25/09/2023 18:57
Яша ва яна Яша Пахтакор. Сен шунака арзанда клубсан сени хеч ким хафа килмийди. Сабаби сен жонажон пойтахтимиз клубисан. Сани Уфа, Пфл , Судялар куленгдан тутиб юрувчи хамкорларинг булади. Хамма дарди ичида бу клуб тугрисида хеч ким хеч нарса диелмайди. На илож давом этаверади хает.
Odil Musaboyev
25/09/2023 18:57
Экспертлар,узини фикри йук экспертлар Сугдиена-Пахтакор 11 метрлик хеч канака контакт йук бу ерда хакам шу вазиятда каердан курди контактни хайронман.Европа футболини курармикин шу экспертлар ва хакамларимиз нега курашга куйиб бермайди бизада.
&
chorvoq
25/09/2023 18:56
Қарға қарғани кўзини чўқимайди, бу экспертларни тили бир, харомхўрлар
А689 НМ
26/09/2023 04:25
Хакам, вар ,экспертлар хаммаси бир туда бирини биридан ажратиш мухлисларнинг кулида эмас имонбегона каргаларнинг хаммасини тили бир Булар Пахтакор танкларининг каргалари бири бирини кузини чукимайди.Кубокдан мосуво булган очл да сузма килган Пахтакорнинг чемпионлиги йулида бошка жамоаларнинг очколарини курбон килишаяпти Нефтчи 6 очко Навбахор 1 очко Сугдиёнадан Пахтакорга1очко олиб уни 2 очкодан махрум килишди
Шухрат Хусаинов
25/09/2023 19:11
Экспертлар судьялар ВАР Бари Бир Гур. Текинтомоклар Яша янги Узбекистан
А689 НМ
26/09/2023 18:49
Эксперти хам ,вар хам, хаками хам Пахтакор таркибида уйнаши азалдан хаммага маьлум Нефтчи етиб олмасин деб 6 очкосини чопишди Андижонда Навбахорни 1 очкосини чопишди Сугдиёнадан аник маглубиятга учраяпган Пахтакорга аргамчига кил мадор килиб бир очко олиб бериб Сугдиёнани 2 очкосини чопишди бу хаммаси кубокдан мосуво булган, очлда сузма килган Пахтакорни кулогидан чузиб чемпион килиш йулидаги харакатлар
Шоим Зарипов
26/09/2023 14:03
Эй бетайин дониёр тилингга эрк берма мен Насаф мухлисиман сенгабутун Узбекистон мухлислари ит булдими эркаклигинг булса Тошкентга пахтаой стадиона бораманбир плаката дониёр кутман деб ёзиб утиргин уша жойни узида тилингни сугириб кутингга тикиб келаман.
15/10/2023 10:42
Пшлнайух шоим чмо. Плакатга Кутмиза диб ака укаларин билан ёзиб утир стадионинда
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
26/09/2023 07:48
Uzb chem pionatiniyam sal qizdiringlar, stinarilarni har doim bir hil yozmasadan bundoq boshqa jamoalar haam chempion busin qizigi qomadi
&
Dili
26/09/2023 06:36
Уррррраааааа пахтакор чемпион бу йил хам тозза уйинлар булсин
&
AzizT
25/09/2023 21:54
Akalar ukalar u bu deymizu Paxtakor chempion bupqolishiga Nasafam Navbahoram Neftchiyam sabab bupqolyapti kurdikku hammasi yutqazdi oson uyinni uzi bumayapti OChLda Paxtakorga omad kemadi nechta vaziyat buldi foydalanilmadi 1 ta OKMK juda kuchsiz uyin kursatyapti Nasaf Navbahor Paxtakor yaxshi uyin qilyapti
Жабборов Ахмаджон
25/09/2023 19:10
Албатта бу паҳтакор. Ғинг дегин акамга айтаман.
Donyor
25/09/2023 21:16
Олга Пахтакор!!!
Тутриксиз ичи коралага ахамият берма:))
Ит аккилаб ковуради, Карвон йулида давом этади!!!:)))