"Сўғдиёна"ни мавсумнинг сўнгги ойида қандай ўйинлар кутмоқда?

Ҳозирги кунда "Сўғдиёна" жамоаси “Пахтакор”га қарши тайёргарлик олиб бормоқда. Масумнинг сўнгги ойида жамоамиз 4 та ўйин ўтказади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Сўғдиёна” олий лиганинг 27-турида ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. Ушбу баҳс 3 ноябрь(жума) куни бўлиб ўтади. 28-турда жамоа Наманганга сафар қилади ва “Навбаҳор”га қарши 16 ноябрь (пайшанба)куни баҳс олиб боради. 29-турда жиззахликлар ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилади. Ўйин 21 ноябрь(сешанба) куни ўтказилади ва ушбу баҳс “Сўғдина”нинг бу жорий мавсумдаги сўнгги ўй учрашуви бўлади. “Сўғдиёна” нинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳси сафарда “Бухоро” жамоасига қарши бўлиб ўтади. 30-турда ўрин олган бу баҳс 25 ноябрь (шанба) куни Бухорода ўтказилади.

Ёшлар лигаси баҳслари одатга кўра асосий таркиб баҳсларидан бир кун олдин бўлиб ўтади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!